XIII халқаро симпозиумини Шанхай тиббий материаллар институти ва Синцзян физика ва кимё техника институтилари, ЎзРФА Ўсимликмоддалари кимёси институти, ХХР ФАнинг  Дориларни ўрганиш ва тайёрлаш Марказий осиё бўйича маркази ҳамда Туркиянинг Анадоли университети ҳамкорлигида 16-19-октябр кунлари Шанхай шаҳрида ўтказилди.

Симпозиумда табиий бирикмалар кимёси, тиббий кимё, доривор воситалар ва биологик фаол моддаларни излаб топиш ва яратиш бўйича 40 тадан ортиқ пленар ва оғзаки маърузалар эшитилди. Уларнинг орасида, ХҲР ва Узбекистоннинг илмий марказлари ва университетларида янги кимёвий структураларнинг биологик фаоллигини тадқиқ қилиш; структура-фаоллик тизимининг боғлиқлигини ва БФК таъсир механизмини ўрганиш;  шишга қарши воситалар, антидеприссантлар, паразитларга қарши воситалар, вирусларга қарши воситалар, микробларга қарши воситалар, диабетга қарши доривор воситалар, ўсимликлар иккиламчи метаболитларнинг кимёси ва фармакологиясини ўрганиш бўйича илмий ишларини олиб бораётган етакчи илмий ходимлар ва ёш мутахассисларнинг маърузалари тингланди.

         Алоҳида эътибор доривор воситалар фаоллигини олдиндан башоратлаш ва компьютер дизайни масалаларига каратилди, оптимал структураларни излашга сарф бўладиган вақтни қисқартиришга қаратилган  in silico усуларини ривожлантириш мухимлиги алоҳида қайд этилди.

         ЎзР ФА ўсимлик моддалари кимёси Институти, ХХР ФАнинг Шанхай тиббий материаллар институти ва Синцзян физика ва кимё техника институти антиаритмик препаратини ишлаб чиқиш бўйича, ҳамда қизилмиядан (ширинмия) махсулотлар олиш бўйича биргаликдаги тадқиқот йўналишларини муҳокама қилишди.

         Симпозиум иштироқчилари кадрларни тайёрлаш, ёш олимлар ва малакали кадрлар билан ўзаро алмашиниш, илмий дастурлар ва конференцияларда биргаликда иштироқ этиш, ҳамда доривор воситаларни яратиш ва тадбиқ қилиш бўйича биргаликдаги чора-тадбирларни кучайтириш зарурлиги ҳақида қарор қабул қилишди.