Институтимиз ёш олимлари ва тадқиқотчилари учун 2022 йил 10-феврал куни “ОРГАНИК КИМЁДА РЕНТГЕН СТРУКТУРАВИЙ АНАЛИЗ УСУЛИ” мавзусида семинар бўлиб ўтди. Семинарда интитутимизниг етакчи олимларидан к.ф.д., проф. Б. Ташходжаев кристалл тузилишли моддаларни рентген структуравий анализ усулида аниқлаш бўйича маъруза қилди. Маърузада рентген струтуравий анализ усулининг илм фандаги аҳамияти, нурнинг модда билан таъсирланиши–сочилиши, оптик микроскоп ва рентген нурининг дифракцияси орасидаги ўхшашликлари, дифракция ҳодисаси, кристаллар, элементар ячейкани танлаш, кристалл сингониялари, кристаллда симметрия, сочувчи текисликлар (h, k, l), экспериментал ўлчашлар, рефлекслар интенсивлиги (Ihkl) дан структура фактори Fhkl га ўтиш, ҳисоблашлар, структура аниқлаш (усуллари) дастурлари, структура аниқлигини текшириш, молекула геометриясини ҳисоблаш, структура тўғрилигини текшириш программалари ҳақида маълумотлар берилди.

Семинар сўннгида савол жавоблар бўлди.

Ушбу соҳа илмий нуқтаи назардан муҳимлиги ва кенг аҳамиятга эга эканлиги семинар иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.